Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Март 2021

3 мартда ўтказилган аукционда 26 та давлат мулки объектининг ижараси бўйича ғолиблар аниқланди

Аукцион савдоларида республика ҳудудидаги умумий майдони 13 100,7 кв.м. бўлган 26 та бўш турган давлат мулки объектининг ғолиблари аниқланди. Ижара тўлови нархи йилига 482,7 млн. сўмни ташкил этади.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиатош туманидаги объект йиллик ижара тўлови 10,9 млн. сўмдан 26,2 млн. сўмга етганида савдо ғолиби аниқланди. Ғолиб 12 ой муддатга умумий овқатланиш фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги кўчмас мулк объекти учун йиллик ижара тўлови 993.6 минг сўмдан 10,1 млн.сўмга етганда савдоси якунланди. Аукцион ғолиби 12 ой муддатга чакана савдо фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Шунингдек, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридаги кўчмас мулк объекти учун йиллик ижара тўлови 5,4 млн.сўмдан 25,3 млн.сўмга етганда ғолиб аниқланди. Аукцион ғолиби 12 ой муддатга умумий овқатланиш фаолиятини ташкил этади.

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридаги объект йиллик ижара тўлови 4,7 млн. сўмдан 11,8 млн. сўмга етганида савдо ғолиби аниқланди. Ғолиб 12 ой муддатга нотариус фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридаги объект йиллик ижара тўлови 1,9 млн. сўмдан 7,8 млн. сўмга етганида савдо ғолиби аниқланди. Ғолиб 12 ой муддатга компьютер хизмати фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Тошкент шаҳар, Яккасарой туманидаги кўчмас мулк объекти учун йиллик ижара тўлови 23,5 млн.сўмдан 229,2 млн.сўмга етганда ғолиб аниқланди. Аукцион ғолиби 12 ой муддатга умумий овқатланиш ҳамда чакана савдо фаолиятини ташкил этади.

Эндиликда сиз ижарага таклиф этилаётган шу каби давлат мулки объектлари рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://davaktiv.uz/uz/rent.

 

 

 

83 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech