Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Март 2021

2 мартда ўтказилган аукционда 38 та давлат мулки объектининг ижараси бўйича ғолиблар аниқланди

Аукцион савдоларида республика ҳудудидаги умумий майдони 6 946 кв.м. бўлган 38 та бўш турган давлат мулки объектининг ғолиблари аниқланди. Ижара тўлови нархи йилига 695,8 млн. сўмни ташкил этади.

Жумладан, Андижон вилояти, Андижон шаҳридаги объект йиллик ижара тўлови 8,1 млн. сўмдан 190,8 млн. сўмга етганида савдо ғолиби аниқланди. Ғолиб 12 ой муддатга пайнет хизмати фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Шунингдек, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридаги кўчмас мулк объекти учун йиллик ижара тўлови 10,0 млн.сўмдан 28,9 млн.сўмга етганда ғолиб аниқланди. Аукцион ғолиби 12 ой муддатга автомобилларни ювиш фаолиятини ташкил этади.

Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги кўчмас мулк объекти учун йиллик ижара тўлови 993.6 минг сўмдан 10,1 млн.сўмга етганда савдоси якунланди. Аукцион ғолиби 12 ой муддатга чакана савдо фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Тошкент шаҳар, М. Улуғбек туманидаги объект йиллик ижара тўлови 8,4 млн. сўмдан 82,1 млн. сўмга етганида савдо ғолиби аниқланди. Ғолиб 12 ой муддатга умумий овқатланиш фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Тошкент шаҳар, Янги ҳаёт туманидаги кўчмас мулк объекти учун йиллик ижара тўлови 55,4 млн.сўмдан 115,2 млн.сўмга етганда ғолиб аниқланди. Аукцион ғолиби 12 ой муддатга жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини ташкил этади.

Эндиликда сиз ижарага таклиф этилаётган шу каби давлат мулки объектлари рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://davaktiv.uz/uz/rent.

88 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech