Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Март 2021

1 мартда ўтказилган аукционда 30 та давлат мулки объектининг ижараси бўйича ғолиблар аниқланди

Аукцион савдоларида республика ҳудудидаги умумий майдони 3 456 кв.м. бўлган 30 та бўш турган давлат мулки объектининг ғолиблари аниқланди. Ижара тўлови нархи йилига 297,9 млн. сўмни ташкил этади.

Жумладан, Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги объект йиллик ижара тўлови 5,6 млн. сўмдан 20,2 млн. сўмга етганида савдо ғолиби аниқланди. Ғолиб 12 ой муддатга пайнет хизмати фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги кўчмас мулк объекти учун йиллик ижара тўлови 1,8 млн.сўмдан 5,6 млн.сўмга етганда ғолиб аниқланди. Аукцион ғолиби 12 ой муддатга компьютер ва интернет хизмати фаолиятини ташкил этади.

Шунингдек, Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги кўчмас мулк объекти учун йиллик ижара тўлови 2,4 млн.сўмдан 204,4 млн.сўмга етганда савдоси якунланди. Аукцион ғолиби 12 ой муддатга савдо дўкон фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Эндиликда сиз ижарага таклиф этилаётган шу каби давлат мулки объектлари рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://davaktiv.uz/uz/rent.

80 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech