Ру Ўз O'z En

Марказий аппарат

Ибодов Мўмин Маъмуржонович

Ахборот хизмати раҳбари; Директорнинг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси

press@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-22-50
  • Агентлик фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, Агентликнинг расмий веб-сайти, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан, матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;
  • Агентликда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққий этиш жараёни ҳақида ахборот бериш ва ёритиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • Агентликнинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш;
  • ахборот сиёсати соҳасида зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Миралиев Алишер Эркинович

Давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятларида корпоратив муносабатлар департаменти бошлиғи

infdep@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-20-83
  • хўжалик жамиятлари (бундан буён матнда хўжалик жамиятлари деб аталади) устав капиталидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари) бўйича самарали бошқаришни ташкиллаштириш;
  • илғор хорижий тажриба асосида хўжалик жамиятларида замонавий корпоратив бошкарув шакл ва усулларини жорий қилиш, уларни бошқаришда кузатув кенгаши ва акциядорларнинг ролини тубдан ошириш;
  • хўжалик жамиятларини, жумладан, халқаро молия институтлари тавсиялари асосида босқичма-босқич ички ва ташқи бозорларда рақобатлаша оладиган, самарали корхоналарга айлантиришга кўмаклашиш;
  • хўжалик жамиятлари фаолиятининг самарадорлиги ва шаффофлигини таьминлаш, бошқарув тузилмасини мақбулллаштириш, юқори даромадлилик ва капитализацияни ошириш, соҳасига кирмайдиган ва фойдаланилмаётган активларни чиқариб ташлашга қаратилган ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни мувофиқлаштириш;
  • хўжалик жамиятларининг облигация ва акцияларини чиқариш ва реализация қилиш, шу жумладан маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида IPO/SPO бўйича эмиссияларни жойлаштириш ҳисобига, шу хусусан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, шунингдек, портфель инвестицияларни жалб қилишда кўмаклашиш.

Ҳайдаров Бахтиёр Халимович

Давлат улуши мавжуд корхоналарнинг корпоратив кўрсаткичлари мониторинги ва таҳлили департаменти бошлиғи

industrydep@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-22-80

Вакант

Давлат активларини хусусийлаштириш департаменти бошлиғи

monitoringdep@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-20-21
  • давлат акциялар пакетларини (улушларини) ва бошқа мол-мулкни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этиладиган ва фаолият кўрсатаётган хўжалик жамиятларининг устав фондларига киритади;
  • хусусийлаштириш объектларининг (эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари қарорлари бўйича сотиладиган давлат мулки объектларидан ташқари) сотувчиси функциясини амалга оширади, уларни хусусийлаштиришнинг бошланғич шартларини, инвестициялар ҳажмини, савдоларнинг тури ва бошқа шартларини белгилайди, шу жумладан, давлатга тегишли қимматли қоғозларни мустақил равишда ёки шартнома асосида жалб этиладиган маҳаллий ва хорижий инвестиция воситачилари орқали ички ва халқаро бозорларда, биржа савдолари ва биржадан ташқари савдоларда сотади.

Хўжаев Зафаржон Ҳайдарович

Йиғма фаолият таҳлили ва стратегик режалаштириш департаменти бошлиғи

methodology@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-21-17
  • Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари, шунингдек, унинг идоравий мансуб тузилмаларининг кўрсаткичларини ҳар бир йўналишини умумлаштириш ва таҳлил қилиш (чораклик, ярим йиллик, йиллик, талабга кўра);
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари баённомаларига, Иш режаларига ҳамда Ҳаракатлар стратегиясининг 5 та устувор йўналишига киритиш учун таклифлар тайёрлаш;
  • Агентликнинг кенгайтирилган йиғилишларини ўткизишга тайёргарлик кўриш ва ташкиллаштириш, шу жумладан, видео-конференция алоқаси орқали;
  • Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини, шу жумладан, ҳисобот давридаги ишларини умумлаштириш ва улар юзасидан тегишли идоралар учун ахборот-таҳлилий ва бошқа материаллар тайёрлаш. Бунда ахборот материалларининг тўлиқлиги ва ишончлилиги тегишли таркибий бўлинмалар томонидан таъминланади;
  • Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари, шунингдек, унинг идоравий мансуб тузилмаларининг ўз фаолият таҳлилий ишларини мувофиқлаштириш;
  • ўтказилган таҳлиллар ва таркибий бўлинмалар таклифлари асосида Агентлик фаолиятини стратегик режалаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • Агентлик таркибий бўлинмалари таклифлари асосида унинг асосий вазифаларини бажариш бўйича ишларини режалаштириш, Агентлик Ҳайъати ишини унинг ўз иш режасига мувофиқ таҳлилий материаллар асосида ташкиллаштириш, Агентлик Ҳайъати мажлисларида кўриб чиқиш учун муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш.

Хакимов Зорро Имомович

Давлат активларини (Объектларини) аниқлаш ва ҳисобини юритишни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи

govasset@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-20-39

Самандаров Талъат Йўлдошевич

Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бошқармаси бошлиғи

improve@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-21-17
  • иқтисодий таваккалчилик ва иқтисодий ночор гуруҳидаги корхоналарни аниқлаш мақсадида, Давлат хизматлари агентлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан интеграция қилинган маълумотлар базаси асосида давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил ва мониторинг қилиш;
  • иқтисодий таваккалчилик ва иқтисодий ночор гуруҳида ҳисобланган ҳамда уларнинг тўлов қобилиятини тиклаш эҳтимоли мавжуд бўлган давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича “йўл харитаси” – дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда, биринчи навбатда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлашга, капитал ва жорий таъмирлашга, ички заҳираларни сафарбар этиш, корхонани молиявий реструктуризация қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда иқтисодий таваккалчилик ва иқтисодий ночор гуруҳидан чиқаришга қаратилган бошқа чора-тадбирларни, жумладан банкротлик таомилини қўллаш каби чора-тадбирларни инобатга олиш;
  • давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштиришга қаратилган “йўл харитаси” – дастурларини бажарилиши устидан мониторинг ва назорат қилиш;
  • давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли тузилмалари билан ҳамкорликни таъминлаш;
  • фаолият юритмаётган, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган
  • ва иқтисодий ночор давлат иштирокидаги корхоналарни таркибий ўзгартириш, ихчамлаштириш ва молиявий соғломлаштириш дастурларини шакллантиришда қатнашиш, шунингдек уларнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш;
  • Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари таклифларига асосан давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни сотиш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашиш;
  • Хўжалик жамияларининг устав капиталидаги давлат улушини сотиш бўйича хусусийлаштириш дастурлари лойиҳаларини тайёрлаш.

Ахмедов Шарофиддин Шодимуродович

Давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари бошқарув органларига номзодларни шакллантириш бошқармаси бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-21-17

Ғафуров Муроджон Рахимжонович

Банкротлик масалалари бошқармаси бошлиғи

bankrot@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-20-69

Алибеков Тимур Абдумухторович

Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи

accounting@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
(71) 259-22-97
  • Агентлик молия хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобини Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ юритиш;
  • Бошқарма фаолияти асосида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунга мувофиқ Агентлик фаолиятининг молиявий барқарорлигини таъминловчи бухгалтерия сиёсатини шакллантириш;
  • Агентлик молия хўжалик фаолиятида салбий ҳодисаларнинг ўз вақтида олдини олиш, ички захираларни аниқлаш ва сафарбар қилиш;
  • Агентлик томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва мол-мулки ҳамда мажбуриятларининг мувофиқлиги, мавжудлиги ва ҳаракати, моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан тасдиқланган меъёрлар, стандартлар ва ҳисоб-китобларга мувофиқ фойдаланилганда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш учун зарур бўлган молиявий ҳисоботларни тақдим этиш;
  • Хусусийлаштириш жамғармаси ҳамда Агентлик бюджетдан ташқари жамғармаси (бундан буён матнда Агентлик жамғармаси деб аталади) маблағларини жамлаш, уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимлаш ва сарфлаш;
  • давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари) бўйича сотиб олиш тўловлари, пеня ва жарималар суммасининг Хусусийлаштириш жамғармасига тушишининг ҳисобини юритиш ва назорат қилиш;
  • қарз олувчилар томонидан қайтарилган асосий сумма, уларга ҳисобланган фоизлар, пеня ва жарималар ҳисобини юритиш ва назорат қилиш;
  • хўжалик жамиятлари қонун хужжатларида белгиланган тартибда тугатилганда Агентликка бириктирилган давлат улушлари бўйича тушумларнинг ҳисобини юритиш;
  • бошқа манбалар бўйича Жамғармага тушган маблағлар ҳисобини юритиш ва назорат қилиш.

Самиев Умид Хикматович

Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш бошқармаси бошлиғи

ict@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-20-93
  • Агентлик тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;
  • Жисмоний ва юридик шахсларга тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатишни такомиллаштириш ҳамда инновацияларни жорий этиш;
  • Агентлик тизимида фойдаланиш учун ахборот тизимларини ишлаб чиқишда қатнашиш, уларни синовдан ўтказиш ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш;
  • Агентликнинг маълумотларни узатиш корпоратив тармоғини эксплуатация қилиш;
  • Агентлик ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ўртасида электрон ахборот алмашинувини ташкил этиш;
  • Агентлик тизимида мавжуд ахборот тизимлари хавфсизлигини таъминлаш;
  • Агентлик ва унинг ҳудудий органларида ахборот хавфсизлиги сиёсати талабларига риоя этилишини таъминлаш.

Ғозиев Улуғбек Убайдуллаевич

Юридик бошқарма бошлиғи

law@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-21-77
  • Юридик бошқармасига раҳбарлик қилиш, Агентлик директорининг қонуний топшириқлари ўзи ва бошқарма ходимлари томонидан ўз вақтида ва аниқ бажарилишини таъминлаш;
  • Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари, шунингдек, унинг идоравий мансуб тузилмаларининг Агентликка юклатилган вазифаларни бажариш юзасидан юридик хизматга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;
  • Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини, шу жумладан, қонунчиликка зид бўлган, қонунчилик техникаси талабларига жавоб бермайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ижрочиларига пухта ишлаш учун қайтариш, ўз эътирозларини асослаган ҳолда, аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ҳуқуқий хулосалар бериш, раҳбарият топшириғига кўра ёки ўз ташаббуси билан бошқа бўлинмалар билан биргаликда ушбу лойиҳаларни пухта ишлашда қатнашиш;
  • Агентликнинг манфаатдор таркибий бўлинмалари билан биргаликда Агентлик фаолиятига тааллуқли қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш, шунингдек, айрим ҳолларда Агентлик директори топшириғига мувофиқ, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ва бошқа материалларни тайёрлаш учун Марказий аппарат таркибий тузилмалари, ҳудудий бошқармалар ва Агентликнинг тузилмалари томонидан ахборот материалларини тақдим этиш ишини тизимлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш.

Вакант

Корпоратив масалалар бўйича корхоналар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-22-26

Вакант

Давлат иштирокидаги корхоналар ижроия органи фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари мониторинги бошқармаси бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-21-50
  • давлат иштирокидаги корхоналарда фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларининг жорий этилишини таъминлаш;
  • давлат иштирокидаги корхоналарга ижроия органи фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини аниқлаш ва ҳисоблаш тартиби ҳамда унинг жорий этилишини таъминлаш бўйича тушунтириш ишларини амалга ошириш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш;
  • самарадорликни баҳолаш мезонлари бўйича давлат иштирокидаги корхоналарда жорий этилган ижроия орган фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари мониторингини юритиш;
  •    мониторинг натижалари асосида, корхона фаолиятининг тармоқ бўйича мансублиги, ривожланиш стратегияси ва фаолиятининг хусусияти ҳисобга олинмаган ҳолда ишлаб чиқилган ёки салмоқ ўлчовлари ва коэффициентлар нотўғри белгиланган ҳолда тақдим этилган ижроия орган фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари аниқланган тақдирда, корхонага ва унинг ваколатли бошқарув органига хабарнома юбориш;
  • самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларининг прогноз (мақсадли) кўрсаткичлари ҳар бир давр (чорак) учун корхонанинг йиллик бизнес-режасида, алоҳида илова сифатида акс эттирилишини таъминлаш бўйича Бизнес-режалар ишлаб чиқилиши ва бажарилиши мониторинги бошқармаси билан ҳамкорликда ишлаш;
  • барча самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари бўйича ўртача ҳисобланган самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва фаолияти қониқарсиз ёки паст даражада деб эътироф этилган корхоналар бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.

Хусанов Нодирбек Джуммаевич

Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш ва риэлторларни сертификатлаш бошқармаси бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-22-46
  • баҳолаш фаолиятининг давлат томонидан тартибга солинишини таъминлаш, мол-мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлаш;
  • баҳолаш фаолияти соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш;
  • баҳолаш фаолиятини лицензиялаш;
  • баҳоловчиларни сертифкатлаш ва тоифалаш;
  • риэлторларни сертификатлаш;
  • баҳолаш фаолиятига оид халқаро тажрибани ва ҳозирги замон тенденцияларини ўрганиш;
  • иш даврида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш.

Қурбоналиев Санжар Сабриддинович

Бизнес-режалар ишлаб чиқилиши ва бажарилиши мониторинги бошқармаси бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-21-73
  • давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари, давлат унитар корхоналарининг (кейинги ўринларда давлат улуши мавжуд корхоналар деб юритилади) самарали бизнес-режалари ишлаб чиқилишини ва уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда давлат иштирокидаги корхоналарда самарали дивиденд сиёсатини олиб бориш;
  • давлат улуши мавжуд корхоналар ва уларнинг таркибидаги корхоналар тўғрисидаги ҳисоботлар ва ахборот, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан идоралараро электрон ҳужжат айланиши воситасида олинадиган ҳисоботлар асосида таҳлил ва мониторинг қилиш;
  • ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб тузилмалар билан биргаликда Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш.

Вакант

Давлат активларини хусусийлаштириш департаменти бошлиғининг ўринбосари; Йирик активларни савдога чиқариш ва сотиш бошқармаси бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача

Бекчонов Руслан Амбиётович

Давлат активларини савдога чиқариш мониторинги бўлими бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-20-70

Жумаев Сардор Нурмахматович

Давлат активларини хусусийлаштириш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари; Давлат активларини сотишга тайёрлаш ва сотиш ишларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-20-91
  • давлат активларининг инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан сотилиши бўйича тузилган олди-сотди шартномалари ҳисобини юритиш (бундан буён матнда шартнома деб юритилади);
  • инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишини мониторинг қилишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш;
  • тегишли тузилмавий бўлинмалар, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва инвесторлар томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган маълумотлар асосида шартномаларнинг электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;
  • инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг ўз вақтида ва сифатли мониторингини таъминлаш;
  • қонун ҳужжатлари ва шартнома шартларига мувофиқ инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини қабул қилиш жараёнини ташкил этиш;
  • инвесторларнинг инвестиция ва бошқа мажбуриятларини амалга ошириш ва қабул қилиш билан боғлиқ масалаларни муваффақиятли ҳал этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бирлашмалар, ташкилотлар ва инвесторлар билан ҳамкорлик қилиш.

Тангриев Санжар Шамсиқулович

Давлат активларини хусусийлаштириш департаментининг Шартномаларни расмийлаштириш ва ижросини мониторинги бошқармаси бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-20-91

Оҳунов Шохруҳ Баходир ўғли

Халқаро ҳамкорлик ва протокол бошқармаси бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-21-87
  • Агентлик фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини олиб бориш ва кенгайтириш;
  • Агентлик ваколати доирасидаги масалалар бўйича Ўзбекистонга ташриф буюрувчи делегациялар билан учрашув ва музокараларни ташкил этиш, ўтказиш ҳамда якуни бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиши таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги мулклари, давлатга тегишли активлар ҳисобини юритиш ҳамда ушбу масалада манфаатдор вазирликлар, жумладан Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда тегишли чоралар кўриш;
  • чет элдаги ўзига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилган давлат акция пакетлари (улушлар) бўйича акциядор (қатнашчи) сифатида давлат манфаатларини ифодалаш;
  • чет элдаги давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этиш ва мониторингини юритиш, кейинчалик улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чоралари бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш ҳамда Ҳукуматга тақдим этиш;
  • Агентлик томонидан халқаро молия институтлари билан биргаликда амалга оширилаётган грант дастурлари ижросини таъминлашда иштирок этиш, грант маблағлари доирасида хорижий консультант ва экспертлар жалб этилишини ташкиллаштириш.

Исроилов Дилшодбек Рустамович

Ишлар бошқармаси бошқарувчиси

ud@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-21-07

Ражабов Абдубанно Хошимжонович

Ташкилий назорат бошқармаси бошлиғи в.в.б

control@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-21-82
  • Раҳбарият топшириқларининг бажарилишини, шу жумладан юқори турувчи инстанциялар ва назорат қилувчи органлар топшириқларининг ижро интизомини назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш,
  • Агентлик раҳбариятига кунлик, ойлик, чораклик ижро интизоми таҳлилини тақдим этиш ҳамда ушбу масалаларни тезкор йиғилиш ва Ҳайъат йиғилишларининг кун тартибига киритиш;
  • марказий аппаратда иш юритишни таъминлаш;
  • марказий аппарат таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларига иш юритиш бўйича методик кўрсатмалар бериш ва иш юритиш йўриқномаси талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
  • марказий аппаратга келган ҳужжатларнинг қабул қилиниши, дастлаб кўриб чиқилиши, рўйхатга олиниши ва раҳбарият ҳамда таркибий бўлинмаларга етказилишини таъминлаш;
  • марказий аппарат таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, топшириқлари ва Президент Администрацияси топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг қарорлари ва топшириқларининг, шунингдек, Агентлик раҳбарияти ва унинг Ҳайъати топшириқлари ижроси ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва уларни мониторингини юритиш;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан, Бош вазир виртуал қабулхонасидан ва Агентликнинг “Call-center”дан келаётган мурожаатлар кўриб чиқилиши, топшириқлар ва ҳужжатлар ижросини ўз вақтида таъминланишининг назорат ва таҳлил қилиниши, ҳужжатларнинг ҳаракати ва ҳисобини юритишнинг ягона тизими жорий этилишини таъминлаш.

Бахтиёров Хумоюн Бобур ўғли

Ички назорат ва комплаенс хизмати бўлими бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-21-22

Қодирова Салтанат Мирбоситовна

Биринчи бўлим бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-22-68

Абдуҳолиқов Қаҳрамон Тўхтасинович

Кадрлар бўлими бошлиғи

personnel@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-20-40
  • Замонавий ахборот - коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, кадрларни саралаб олиш ва жой-жойига қўйишнинг максимал даражада шаффоф ва адолатли тартибини жорий этиш;
  • Илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, менежментнинг замонавий тизимлари асосида кадрлар билан ишлаш механизмини такомиллаштириш;
  • Кадрларни бошқариш соҳасида ходимлар таркибининг сон ва сифат хусусиятлари давлат органлари ва ташкилотлари олдида турган вазифаларга мувофиқ келишига эришиш ва уни сақлаб қолишга йўналтирилган сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш;
  • Давлат органлари ва ташкилотларнинг меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжини давлат органлари ва ташкилотлари олдида турган вазифаларга, уларни ривожлантириш стратегияларига, шунингдек, меҳнат бозоридаги ўзгариб бораётган ташқи ва ички конъюнктурага мос равишда қаноатлантириш;
  • Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун мансаб поғоналаридан кўтарилишда меҳнат фаолиятининг ахлоқ-ирода сифатлари, иқтидори ва кўникмаларини объектив баҳолашга асосланган тенг имкониятлар яратиш;
  • Кадрлар салоҳиятини доимий ривожлантириш ва максимал тўлиқ иштирок этишини таъминлаш асосида давлат органлари ва ташкилотлари олдида турган вазифаларга эришишда ҳар бир ходимнинг шахсий ҳиссасини оширишда кўмаклашиш;
  • Давлат фуқаролик хизматчиларида юксак касбий одоб-ахлоқни, коррупцияга қарши туриш маданиятини ва унга тоқат қилиб бўлмайдиган муносабатни шакллантириш бўйича таъсирчан чоралар кўриш;
  • Мунтазам асосда кадрларнинг профессионал даражасини ошириш, бунда уларнинг узлуксиз таълим олишини (соҳага оид ва юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда), шу жумладан, хорижда ташкил этиш.
  • Кадрлар стратегиясини ишлаб чиқиш ва ходимларни бошқариш жараёнини такомиллаштириш.
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech